БАА президенти шайх Халифа бин Зайд Ол Наҳаён яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муносабати билан 650 дан ортиқ маҳкумни афв этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, турли моддалар билан жазога тортилган 669 киши амнистияга тушган. БАА президенти шунингдек, уларнинг қарз ва жарималарини тўлаб беради.
Жорий йил БААда Қурбон ҳайити 11 август куни нишонланади.
Изоҳ (0)