«Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кин «Эвертон» ўйинчисига айланди. Бу ҳақда Ливерпуль клубининг расмий сайтида эълон қилинди.
19 ёшли футболчи «Эвертон» билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ инглизлар Кин учун «кекса синёра»га 27,5 миллион фунт тўлаши ҳақида хабар берилганди. Шартномага кўра, туринликлар футболчини 36,6 миллион фунт эвазига қайта сотиб олиш имкониятини ўзида сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Кин ортда қолган мавсум Италия чемпионатида 13 та ўйин ўтказиб, 6 та голга муаллифлик қилди ҳамда 1 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)