Футбол бўйича Германия Суперкубоги доирасида мамлакат вице-чемпиони «Боруссия Дортмунд» Дортмунд шаҳрида Бундеслиганинг амалдаги чемпиони «Бавария» клубига қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 48-дақиқасида Дортмунд клуби ҳужумчиси Пако Алькасер Жейдон Санчо узатган тўпни Мануэль Нойер қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйди (1:0). 69-дақиқада эса биринчи голга ассистентлик қилган Санчо ҳам ўз номига битта гол ёздириб қўйди (2:0).
Шу тариқа «арилар» «Бавария» дарвозасига жавобсиз 2 та гол уриб, мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.
Маълумот учун, «Боруссия» мазкур совринга 6 маротаба эга чиқди. Бу борада мюнхенликлар етакчи ҳисобланади. «Бавария» ҳисобида 7 та соврин мавжуд.
Германия Суперкубоги
3 август, шанба
«Боруссия Д»—«Бавария» 2:0
Голлар: 1:0 — 48 Алькасер, 2:0 — 69 Санчо«Боруссия Д»: Хитц, Пишчек (Вольф, 80), Топрак, Аканжи, Шульц, Витцель, Геррейру (Ҳакими, 75), Санчо (Бруун Ларсен, 81), Вайгль, Ройс, Пако Алькасер
«Бавария»: Нойер, Киммих, Зюле, Алаба (Саншеш, 70), Боатенг, Алькантара (Павар, 80), Толиссо, Горетцка, Коман, Мюллер (Дэвис, 66), Левандовски
Огоҳлантиришлар: Левандовски (59), Киммих (77)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)