2019 йилнинг 6 ойида Самарқандга дунёнинг 156 мамлакатидан 274 минг сайёҳ келган. Бу ҳақда вилоят туризмни ривожлантириш департаменти маълум қилди.
Ҳисоб-китобларга қараганда, хорижлик ҳар бир сайёҳ бир кунда ўртача 100 доллардан қолдирмоқда. Европа ва Узоқ Шарқдан келган туристлар эса 150-160 доллар маблағ сарфламоқда.
Уларнинг Самарқандда қолиши ўртача икки кунни ташкил этади.
2022 йилга бориб вилоятда камида 2 миллион туристни қабул қилиш ва уларнинг бу ерда 3-4 кун бўлишини таъминлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)