ПСЖ собиқ ҳимоячиси Дани Алвес фаолиятини «Сан-Паулу» клубида давом эттиради. Бу ҳақда Бразилия клубининг расмий сайтида хабар берилди.
36 ёшли футболчи янги клуби билан 2022 йилнинг декабрь ойига қадар шартнома имзолади. У 10-рақам остида майдонда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Алвес 2017 йилдан 2019 йилгача Парижнинг ПСЖ клуби шарафини ҳимоя қилиб келди. Бундан ташқари ҳимоячи карьераси давомида «Ювентус», «Барселона» ва «Севиля» клубларида ҳам тўп сурган.
Қайд этиш жоиз, Дани Алвес ортда қолган мавсум Франция чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 7 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)