Сурхондарёда фуқаро қарздорлиги эвазига автомобилини хатлашга келган МИБ ходимига қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими иш юритувида қарздор Ф.Ғаффаровдан ундирувчи Ю.Ғойибов фойдасига жами 18 миллион сўмга яқин пул маблағлари ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.
Бюронинг Термиз шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздорга бир неча бор огоҳлантириш беришига қарамасдан белгиланган ихтиёрий муддатда мазкур суд қарори ижросини таъминлашдан бўйин товлайди.
МИБ давлат ижрочиси Ф.Ғаффаровнинг Spark автомашинаси борлигини аниқлайди ҳамда ушбу автомашинани хатловга олиш жараёнида, Ф.Ғаффаров давлат ижрочиларини қонуний талабларини бажармасдан уларга қаршилик қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон туман маъмурий суди томонидан Термиз шаҳар «Мажнунтол» МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Сайёр судда Ф.Ғаффаров айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, келгусида бу каби ҳуқуқбузарликларни содир этмасликка ваъда бериб, суддан енгиллик сўради.
Ўз навбатида, суд томонидан Ф.Ғаффаровга тегишли жазо тайинланди.
Изоҳ (0)