Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Душанбе-Чаноқ автотрассасида 30 июлда содир бўлган ЙТҲда 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Азим Дадабоев вафот этди, деб хабар бермоқда «Asia-Plus».

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Маълум бўлишича, соат 14:20 ларда Mercedes-Benz ҳайдовчиси 30 ёшли Даврон Қобилов Фирдавсий қишлоғи ҳудудидан ҳаракатланаётганида бошқарувни йўқотиб, наманганлик 32 ёшли Азим Дадабоев бошқарувидаги Cobalt машинасига тўқнашган.

Оқибатда Cobalt жарликка қулаган. Ҳайдовчи Азим Дадабоев оғир жароҳатлар олиб воқеа жойида вафот этган. Унинг машинасида бўлган йўловчи, ўзбекистонлик 34 ёшли Алишер Нурматов эса турли жароҳатлар билан касалхонага олиб келинган.

Mercedes-Benz ҳайдовчиси эса жабрланмаган. Воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар