Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат университетининг архив мудири З.Н. исмли фуқарони ҳамда унинг икки нафар танишини мазкур университетга ўқишга киритиб қўйиш учун 12 минг доллар олаётганида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Архив мудири «Тасвирий санъат» йўналиши бўйича «сиртқи» бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига ҳар бир абитуриентдан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, жами 12 000 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан мудирга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)