Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23—25, кундузи 38—40 даража иссиқ бўлади, деб ёзади ЎзА.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22—27, кундузи 30—35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23—28, кундузи 36—41 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22—27, кундузи 36—41 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23—28, кундузи 36—41 даража, айрим жойларда 43 даражагача иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20—25, кундузи 36—41 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15—20, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ (0)