Россия Федерацияси Москва шаҳридаги Давлат тергов қўмитаси бошлиғининг катта ёрдамчиси Юлия Иванованинг сўзларига кўра, 27 июль куни Москвада расмийларнинг рухсатисиз бўлиб ўтган ноқонуний митинг ва оммавий тартибсизликларга нисбатан Жиноят кодексининг оммавий тартибсизликлар ҳақидаги моддасининг учта қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган: тартибсизликларни ташкиллаштириш, уларда иштирок этиш ва уларга чақириқлар ҳақида. Бу ҳақда «Газетa.ru» хабар қилади.
Ушбу модда учун энг кўпи билан 15 йил қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Бундан ташқари, ҳокимият вакилларига қарши зўравонлик ишлатилганлиги бўйича яна учта жиноий иш очилган.
Изоҳ (0)