Франциялик мутахассис Эрве Ренар Саудия Арабистони термасини бошқаради. Бу ҳақда мураббий ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берди.
50 ёшли мутахассис 2016 йилдан 2019 йилгача Марокаш терма жамоасига бош мураббийлик қилганди. Марокашликлар унинг қўл остида Жаҳон Чемпионати—2018 мусобақасида иштирок этди.
Маълумот учун, Эрве 2018 йил Африканинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилганди.
Бундан ташқари, у Замбия ҳамда Кот-д’Ивуар терма жамоалари бош мураббийлигида икки бор Африка Кубогини қўлга киритди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионати—2022 мусобақаси иккинчи саралаш босқичида Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)