АҚШнинг Шимолий Каролина штатида 59 ёшли Эдди Грей кўлда чўмилганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Эдди кўлда чўмилганида, бир ҳужайрали организм — «мия ейдиган амёба»ни юқтириб олган.
Таъкидланишича, бу жонзотни илиқ чучук сувда учратиш мумкин. Ушбу турдаги амёба инфекцияси билан зарарланиш жуда кам учрайдиган ҳол, аммо оқибати ҳалокатли.
Шуниси маълумки, агар ушбу вирус одамнинг бурни орқали кирса, оқибати фожиали якун топиши мумкин.
Изоҳ (0)