«Арсенал» ярим ҳимоячиси Муҳаммад ал-Неннининг Мисрдаги дала-ҳовлисида номаълум шахснинг жасади топилди. Бу ҳақда «24.аэ» интернет нашри хабар берди.
Манбага кўра, жасадни кўрган футболчининг отаси полицияга хабар берган.
Миср жиноят қидирув хизмати мазкур ҳолат юзасидан тергов ишларини бошлаб юборди.
Маълумот учун, мисрлик футболчи 2016 йилнинг январь ойидан буён «Арсенал» сафида тўп суради. «Тўпчилар» ярим ҳимоячини Швейцариянинг «Базел» клубидан 5 миллион фунт эвазига сотиб олганди.
25 ёшли ўйинчи 2018/19 йилги мавсум Англия Премьер лигасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)