Республика ҳудудида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи бозор ва дўконларда Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, «Жонпулот Жавоҳир Келажаги» хусусий корхонасида ишлаб чиқарилган «Био Кефир» маҳсулотининг сифати стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди, бу ҳақда «Ўзстандарт» матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хусусан, маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган ҳамда ёрлиқланиши стандарт талабларига жавоб бермаганлиги маълум бўлди.
Департамент ходимлари томонидан мазкур корхона масъулларига ишлаб чиқариш жараёнларига халқаро стандартларни қўллаш орқали маҳсулот сифатини ошириш тавсия этилди.
Изоҳ (0)