Афсонавий боксчи Флойд Мейвезер Мэнни Пакьяо (62 та ғалаба, 7 та мағлубият, 2 та дуранг, 39 та нокаут) ва Кит Турман (29 та ғалаба, 1 та мағлубият, 22 та нокаут) ўртасида бўлиб ўтган жангдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жанг мени ажаблантирмади. Нимани кутган эдингиз? Ахир бу Мэнни Пакьяо», — деди Мейвезер.
Эслатиб ўтамиз, WBA Regular камари соҳиби филиппинлик Мэнни Пакьяо (61 та ғалаба, 7 та мағлубият, 2 та дуранг, 39 та нокаут) 21 июль тонгида Лас-Вегасдаги MGM Grand аренасида WBA йўналиши бўйича ўрта вазн чемпиони Кит Турманга (29 та ғалаба, 22 нокаут) қарши рингга кўтарилиб, уни очколар ҳисобига мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)