24 июль, чоршанба куни футбол бўйича Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида Туриннинг «Ювентус» клуби Миланнинг «Интер» жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида туринликлар ҳимоячиси Маттейс де Лигт ўз дарвозасига гол уриб қўйган бўлса, 68-дақиқага келиб португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса «кекса синьора» вакиллари «неррадзурилар»ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Халқаро Чемпионлар Кубоги
24 июль, чоршанба
«Ювентус»—«Интер» 1:1 (пенальтилар серияси—4:3)
Голлар: 0:1 — 10, автогол, де Лигт, 1:1 — 68 Роналду«Ювентус»: Шченсни (Буффон, 46), Де Шилё, Жоау Канселу, Бонуччи (Ругани, 68), де Лигт (Демирал, 46), Рабио, Матюиди (Мураторе, 78), Пянич (Жан, 65), Бернардески, Роналду, Игуаин (Манжукич, 46)
«Интер»: Ҳанданович (Паделли, 46), Д’Амброзио, Шкриньяр (Бастони, 78), де Врей (Раноккия, 78), Дал берт, Гальярдини (Жоау Мариу, 78), Сенси (Барелла, 78), Кандрева (Агум, 88), Брозович (Валеро, 78), Перишич (Лонго, 78), Эспозито (Пушкаш, 78).
Пеналтилар серияси — 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3
Огоҳлантиришлар: Д’Амброзио (41), Бонуччи (53)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)