• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Тарихдаги энг йирик АЭС ҳалокатлари

    «Дарё» «Чернобиль» сериали ва унинг атрофидаги баҳсларни ёритишда давом этади.

    Кўп одамлар тушунчасда АЭС хавфли ва бунга Чернобилни мисол қилишади. Аниқ бўлмаган статистик кўрсаткич билан ваҳима қилишади. Аммо Чернобил фожиаси тарихдаги биринчи ва охирги АЭС ҳалокати эмас. Қуйида энергетика бўйича илмий тадқиқотчи Сарвар Қурбонов тарихдаги энг йирик АЭС ҳалокатларига қисқача тўхталиб ўтади.

    1949 йил 3 март, «Маяк» комбинати, Челябинск вилояти, Россия. Дарёга авария туфайли радиоактив чиқиндилар оқизиб юборилиши натижасида 41 та яшаш пунктидаги аҳоли радиациядан касалланиши кузатилган.

    1952 йил 12 декабрь. Канаданинг Чок-Ривер шаҳарчасига CANDU реакторини бошқаришда хатолик туфайли бошқариб бўлмайдиган занжир реакцияси юзага келиб, реактор эриб кетган. Бунинг оқибатида радиация тарқалган ва ерга оғир радиацияланган сув оқиб чиқиб кетган.

    «Маяк» кимё комбинати.

    «Маяк» кимё комбинати.
    Фото: Google Photos

    1955 йил, Айдахо штати, АҚШ. Тажриба жараёнида инсон омили туфайли EBR-1 реакторининг 40 фоизи эриб кетган. Одамларда АЭСлар қурилишига қарши кайфият пайдо бўлмаслиги учун зарар ва талафот ҳозиргача очиқланмайди.

    1957 йил, Буюк Британия, Уиндсклей ядро татқиқотлар маркази. Техник регламент бузилиши оқибатида жаҳондаги жуда катта техноген авария содир бўлган. Бу авария оқибатида 8 тонна уран ёқилғиси ёниб кетган, Атлантика океанига ва атмосферага тахминан 20000 Ки радиоактив чиқинди ташланган. Зарарланиш радиуси 520 квадрат километрни ташкил этган. Аниқланган ўлимлар сони – 39 та. Чернобиль билан солиштирганда кўлами катта.

    1957 йил 29 сентябрь, «Маяк» кимё комбинати, Челябинск вилояти, Россия. Автоматик совутиш тизими бузилиши оқибатида радиоактив чиқинди сақланадиган бетон омборда портлаш содир бўлган ва радиация тарқалган. Радиацион қолдиқлар 217 та аҳоли жойига етиб борган. Кўлами бўйича катта авариялар сирасига киради.

    Фото: Google Photos

    1961 йил, АҚШ. HTRE графит секинлаштиргичли реактори тадқиқот маркази, Вашингтон штати, Ричланд шаҳри, АҚШ. Иш режимида бузилиш бўлиб, табиатга радиоактив чиқинди ташланган. Бундан ошиқ маълумот жуда қаттиқ сир тутилади, чунки шу йилларда АҚШда атом энергетикаси катта тезликда ривожланиб, у хавфсиз деган тарғибот воситасида иш олиб борилаётган эди.

    1961 йил, SL-1 тажриба реактори, Айдахо штати, АҚШ. Ходимлар айби билан иш режими бузилган ва катта миқдорда радиацион чиқиндилар чиқариб юборилган, уч киши жойида ҳалок бўлган. Бу ҳам ўта катта талафотлардан ҳисобланади, аммо тафсилотларнинг кўп қисми сир тутилади.

    1966 йил, Ферми АЭС, Лагуна-бич, Мичиган штати, АҚШ. Ускуналар ўз вақтида ишламаслиги ортидан иссиқлик ташувчи канал ёпилиб қолган, натижада фаол зона, яъни ёқилғи ёниш камераси қисман эриган. Бунинг оқибатида радиоактив чиқинди АЭС ҳудудидан чиқиб кетган.

    1968 йил, Лусенс АЭС, Швейцария. Ускуналар тўғри ишламагани ва иссиқлик ташувчи канал коррозияга учраб, ёпилиб қолиши оқибатида радиоактив чиқиндилар ташқарига чиққан, бу фаол зона эришига сабаб бўлган.

    1969 йил, Сен Лорен АЭС, Франция. Авария промзонадан ташқарига чиқиш хавфи бор ҳисобланган ва бир йилга тўхтатиб қўйилган. Бунга сабаб реакторда ёқилғи алмаштириш жараёнидаги хатолик бўлиб, у реактор ичига тўкилиб кетган. Реакторда портлаш содир бўлиб, ташқи муҳитга радиация тарқалган.

    Фото: Google Photos

    1971 йил, Норсенс-Сент-Пол реакторлари, Миннесота штати, АҚШ. Сув сақлаш ва тиндириш омбори тўлиб қолгани натижасида 2000 литр оғир радиоактив сув Миссисипи дарёсига чиқиб кетган, аниқланмаган қанчадир қисми Сент-Полшаҳри сув таъминотига қўшилиб кетган.

    1979 йил 28 март, Три Майл-Айленд АЭС, 900 МВт, Пенсильвания штати, АҚШ. Кўлами бўйича Чернобилдан кейинги ҳалокат ҳисобланади. «Чернобиль» фильмидаги каби қурилиш лойиҳаси хатоси бўлгани сабабли қаттиқ сир тутилган. Чунки аҳоли орасида бу хавфсиз атом деб ташвиқот олиб борилган. Иссиқлик ташувчи йўқолиши оқибатида фаол зона қуриши ва эриши юзага келган. Авария оқибатида радиоактив маҳсулотлар ва чиқиндилар атмосферага чиқариб юборилган. Бу жуда қисқа таъриф, аммо фожиа Чернобилдан ҳам ёмон бўлган: радиоактив моддалар чиқиши кеч аниқланган ва ҳодиса жуда қаттиқ сир тутилган. Аҳолини мажбурий эмас, ихтиёрий кўчириш амалга оширилган. Персонал қаттиқ ишлаб, ҳеч қаерга кетмай, авария сабаблари ва ечимини топган ва уни бартараф қилган. Ушбу авария талафоти бошқа штатларгача етиб борган. Аммо шу вақтда ўнлаб АЭС лойиҳалари фаол бўлгани боис сир сақланган, негаки ҳақиқат ошкор бўлса, «хавфсиз атом» таърифига зид лойиҳаларга маблағ ажратилиши тўхташи мумкин эди.

    1981 йил, Суруга АЭС, Япония. Радиация фаол зонадан чиқиши натижасида 56 ишчи оғир дозада радиацияланган, 278 ишчи эса аварияни бартараф қилишда кичик дозалар олган.

    1982 йил, Джина АЭС, PWR реакторли, 490 МВт, Нью-Йорк штати, АҚШ. Парогенератор трубаларида авария содир бўлиб, радиоактив буғ ҳавога кўтарилган. Зарарни аниқлаш имкони бўлмаган.

    1983 йил, Торонто АЭС, Канада. АЭСда авария туфайли 20 тонна радиоактив сув табиатга чиқиб кетган, талафот кўлами тўла аниқланмаган ва очиқланмаган.

    1986 йил, Керр-Мак-Жи АЭС, Оклахома штати, АҚШ. Бу ҳам очиқланмаган ва талафот миқёси яшириб келинадиган авария. Ёқилғи цилиндри портлаб кетган, бир киши ўлган, юзлаб одам шифохонага оғир тан жароҳатлари билан ётқизилган. Талафот рақамлари аниқ берилмаган.

    1986 йил 26 апрель, Чернобиль АЭС, Киев вилояти, Украина ССР. АЭС 4-блокида портлаш туфайли катта техноген фожиа содир бўлган. Портлаш ишчилар тажриба олиб боришда хатога йўл қўйгани боис содир бўлган. Авария оқибатида 190 тонна радиоактив модда ташқарига чиққан. Расмий маълумотга кўра, 31–300 киши радиацияланган. 160 минг квадрат метр жой зарарланган. 400 минг одам кўчирилган.

    1986 йил май ойи, Шимолий Рейн АЭС, Германия. Буғ қувурларидаги авария туфайли оғир радиацияланган буғ ҳавога кўтарилган.

    Мавзуга оид:

    «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобил» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида

    «Кинони реалликка қориштирмайлик». Мутахассис «Чернобил» сериали ва Ўзбекистондаги атом энергетикаси истиқболлари ҳақида

    Биз АЭС қурилишига қарши эмасмиз, лекин… «Атомчи»ларнинг бир нотўғри талқини ҳақида

    Шамолми, атомми? Яна АЭСлар ва экологик энергия ҳақида

    1986 йил 23 июнь, Токиаимура ядро мажмуаси, Япония. Ёқилғи плутоний сизиши оқибатида 12 киши, шу жумладан, МАГАТЭ вакиллари радиацияланган.

    1991 йил 11 октябрь, Чернобиль АЭС, Киев вилояти, Украина ССР. 2-блокдаги генератор бирдан ўчиши натижасида тармоқда водород портлаши эвазига турбина зали томида ёнғин содир бўлган ва 3,5 соатда бартараф этилган. Авария талафоти промзонадан чиқмаган.

    1999 йил 30 сентябрь, АЭСлар учун ёқилғи тайёрлаш заводи, Япония. Ходимлар айби билан ёқилғида занжир реакция содир бўлиб, 17 соат давом этган, бунинг оқибатида 439 киши радиацияланган, 119 киши оғир, меъёрдан ортиқ, уч киши ўта оғир радиацияланган, бир киши ҳалок бўлган.

    2002 йил 15 ноябрь, Михамо АЭС. Совутиш тизимидаги носозликлар туфали радиоактив оғир сув сизиб чиққан ва бу уч кун давом этган. 3-реактор қўлда ўчирилиб, авария бартараф қилишга киришилган, аммо табиатга ва промзона ҳудудидан ташқарига радиоактив сув кам миқдорда тарқалиб улгурган.

    Фото: Google Photos

    2004 йил 9 август, Михамо АЭС. 3-реактор турбинасидаги авария туфайли кучли радиоактив пар 200 даража ҳароратда чиққан ва хизматчилардан тўрт нафари иш жойида ҳалок бўлган, 18 нафари қаттиқ жарогатланган.

    2008 йил, Флёрюс АЭС, Бельгия. Давлат ўз атом энергетикаси хавфсизлигини синаш учун тажриба ўтказиши вақтида радиоактив ёд атмосферага чиқариб юборилган. Бу катта авария эмас. Бельгияда еттита АЭС бўлиб, шу кунгача ўндан ортиқ авария содир бўлган. Деярли ҳеч қайси промзонадан ташқарига чиқмаган ва авария талафоти четда кузатилмаган.

    2011 йил 11 март, Фукусима-1 АЭС, Япония. Ер қимирлаши ва кетидан сунами келиши натижасида электр таъминотида узилиш бўлган ва бунинг оқибатида совутиш тизими ишлашдан тўхтаган. Совутиш тизими ишламаган 1, 2, 3-реакторларнинг фаол зонаси эриган, оқибатда радиоактив чиқиндилар табиатга чиқиши кузатилган.

    Хулоса қилиб айтганда, хавф-хатар доим бор, агар хавфдан қўрқсак АЭС дан 40 баробар зарари кўпроқ ИЭС ҳам ишлатмаслигимиз керак. Аварияларни таҳлил қилсангиз, энг демократик ва ривожланган давлатларда содир бўлган ва улар ваҳима қилиб юбормаган. Бунинг сабаби эса, энергиясиз иқтисодни ва одамлар яшаш шароитини кўтариб бўлмайди.

    P.S.: Хавфлилик даражаси жиҳатидан кимёвий заводларимиз ҳам ортда қолмайди ва ҳозиргача беталофат ишлаб келябди.

    Сарвар Қурбонов тайёрлади.

    24.07.2019, 15:53   Изоҳ (0)   81698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.