Президентнинг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхоналарига жорий йил иккинчи чорагида жисмоний ва юридик шахслардан 11 мингта, жумладан, вилоят Халқ қабулхонасига 2446 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йил иккинчи чорагида 13444 тага тенг эди.
Самарқанд вилояти Халқ қабулхонасининг маълумотларида қайд этилишича, бу мурожаатларнинг 5197 таси қаноатлантирилган, 4822 таси бўйича тушунтириш берилган, 19 таси рад этилган, 849 та мурожаат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.
Мурожаатларнинг энг кўпи, яъни 1193 таси уй-жой ва ер билан таъминлаш масалаларига оид бўлган. Шунингдек, газ, электр энергияси ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ 894 та, ишга жойлашиш бўйича 665 та, алимент ундириш масаласида 719 та мурожаат тушган.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, фуқаролар орасида ҳам турли идораларга кетма-кет мурожаатлар қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Президент Администрацияси томонидан энг кўп ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқаролар бўйича ўтказилган таҳлилларда қайд этилишича, Самарқанд вилоятидан 28 нафар фуқаро турли идораларга 2892 марта мурожаат қилган.
Ўтган даврда мурожаатлар билан ишлаш жараёнида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан халқ қабулхоналари томонидан мутасадди идораларга 43 та таклифлар киритилган. Бунинг натижасида 33 нафар раҳбар ва масъул ходимлар интизомий жазога, 8 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган ва 2 нафарининг меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Изоҳ (0)