Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон халқи ва шахсан ўз номидан давлат раҳбарини туғилган куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва муваффақият тилади.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон—Қирғизистон стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алоҳида таъкидланди.
Мамлакатлар ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни, жумладан, ҳукуматлараро комиссиялар доирасида давом эттиришга келишиб олинди.
Изоҳ (0)