• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гўшт нархлари кўтарилиши билан боғлиқ масалага Давлат статистика қўмитаси муносабат билдирди

    Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати қўмитанинг гўшт нархлари кўтарилиши юзасидан муносабатини эълон қилди.
    Аҳолининг барча қатламлари диққат марказида бўлиб келган долзарб масалалардан бири, бу бирламчи зарур товарлар нархининг кўтарилишидир. Нон, шакар, сариёғ, ун, гўшт ва бошқа маҳсулотлар нархларининг кўтарилиши ҳар бир инсоннинг қизиқишларига таъсир этмай қолмайди. Ушбу қизиқиш нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки, дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатлари фуқаролари учун ҳам хосдир.

    Сўнгги пайтларда республикамиз кенг жамоатчилиги орасида гўшт нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ вазият фаол муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур масала юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиниши, тематик кўрсатувларнинг эфирларга узатилиши, ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаралар олиб борилиши шулар жумласидандир.

    Бундай мунозараларда ҳар бир томон масала юзасидан ўз фикрларини ёки қарашларини билдиришга ҳақлидир, гарчи улар расмий нуқтаи назардан мос келиши ёки фарқ қилиши мумкин бўлган вазиятларда ҳам.

    Ушбу масалани тартибга солишга кўмак бериш ва объектив нуқтаи назарни шакллантиришга ёрдам бериш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қуйидагиларга ойдинлик киритади:

    Бозор иқтисодиётининг асосий қоидаларидан бири, бу – ҳукумат расмийларининг бевосита аралашувисиз эркин нархларнинг шаклланишидир. Бозор шароитида нархлар талаб ва таклиф қонунияти асосида шаклланиши керак. Истисно тариқасида монополист корхоналар маҳсулотлари ва баъзи ҳаётий зарур бўлган маҳсулотлар нархлари эҳтимолдан холи бўлиши мумкин (масалан, баъзи дори-дармонлар ва бошқалар).

    Бозор шароитида нарх белгилаш икки томоннинг иштирокини ўз ичига олади: талаб томони (истеъмолчилар) ва таклиф томони (сотувчилар). Ушбу вазиятда талаб ва таклифнинг кесишиш нуқтаси мувозанатли бозор баҳоси бўлиб ҳисобланади.

    Нархларнинг аниқланишидаги бундай ёндашув нафақат гўшт маҳсулотларига, балки бошқа маҳсулотларга ҳам тегишлидир. Оддий мисол: сақлаш учун бардошли бўлмаган маҳсулотлар нархи шулар жумласидандир (помидор, резаворлар ва бошқалар). Кун давомида бир нафар сотувчида айнан бир турдаги маҳсулот нархлари сезиларли даражада тебраниши мумкин. Шундай қилиб, эрталабки ва кун давомидаги нархлар кун охиридаги нархларга нисбатан юқорироқ бўлиши мумкин («кечки бозор»).

    Нархларни қатъий назорат қилиш мақсадида «юқоридан белгиланган» нархлар (масалан, маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан) иқтисодчиларнинг хулосаларига кўра, бозордаги нархлар бўйича вазиятни кескинлаштиришга ва улар орасидаги номутаносибликни вужудга келтиради ёки кучайтиради.

    Масалан, автомобиллар учун таклиф этиладиган юқори нархлар унга бўлган талабни нархларнинг арзонлашишига қадар сезиларли даражада пасайтириши мумкин бўлса, ижтимоий муҳим аҳамиятга эга товарлар (шу жумладан, гўшт маҳсулотига ҳам) борасида давлатнинг вазифаси – бозорда арзон нархлар таклифини таъминлашга ҳаракат қилишдир.

    Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий турдаги ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг нархлари ҳолати тўғрисида ҳукумат идоралари ҳамда кенг жамоатчиликни тезкор равишда хабардор қилиш мақсадида, статистика органлари томонидан истеъмол бозорида нархлар мониторинги амалга оширилади.

    2019 йилнинг 16 июль кунида Ўзбекистон Республикаси бўйича уюшган савдо мажмуалари ҳамда деҳқон бозорларида истеъмол нархлари кузатуви маълумотларига асосан 1 кг мол гўштининг ўртача нархи 40 501 сўмни, 1 кг. қўй гўшти нархи 40 554 сўмни ташкил этган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, республикада ўртача нархлар ҳар бир ҳудуднинг товарлар ва хизматларни истеъмол қилишга сарфланадиган харажатлар таркиби ўртача оғирлик сифатида шакллантирилган улушини инобатга олган ҳолда ҳисобланади.

    Ҳудудлар кесимида бир килограмм мол гўшти нархлари диапазони
    34 705 сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси) 46 586 сўмгача (Тошкент), қўй гўштининг бир килограмми эса 31 196 сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси) 44 036 сўмгача (Тошкент вилояти) бўлган оралиқни ташкил этмоқда.
    Шунга алоҳида эътибор қаратиш лозимки, амалдаги усулга кўра, ўртача нархларни аниқлашда уларнинг бутун диапазони қамраб олиниши керак. Шу билан бирга, нархлар даражасига қараб, аҳолининг талаб таркиби ва айрим маҳсулотларнинг оммавий истеъмолини ҳам ҳисобга олиш зарур.

    Масалан, жорий йилнинг 16 июль куни кузатиш Тошкент шаҳри бўйича танлаб олинган савдо объектларда бир килограмм мол гўштининг ўртача нархини аниқлаш учун 32 000 сўмдан 79 990 сўмгача бўлган 230 дан зиёд нархлар рўйхатга олинган. Шу билан бирга, бир килограмм гўшт нархини ҳисоблаш учун жами рўйхатга олинган нархларнинг 68 тасида 40минг сўмгача, 100 дан ортиқ нархлар 40 дан 50 минг сўмгача бўлган диапазонда, 60га яқин нархлар 50 минг сўмдан юқори ва 6 таси 70 минг сўмдан юқорисини ташкил этган.

    Шуни ҳисобга олиш керакки, ўртача нарх таркибига кўплаб омиллар, жумладан, маҳсулот ўзгариши, нархларни рўйхатдан ўтказиш вақти, мавсумийлик, рўйхатдан ўтиш пайтидаги талаб ва таклифнинг нисбати ва бошқалар инобатга олинади.

    Шунингдек, ички бозорларга гўшт маҳсулотини етказиб бериш билан боғлиқ вазиятни баҳолаш учун расмий статистик маълумотларга мурожаат қилиш мумкин.

    Шундай қилиб, жорий йилнинг июнь ойидаги ташқи савдо статистикаси маълумотларига асосан, йирик шохли чорва моллари импорти бир ой давомида 5 169 бошга ёки 21,1 %га камайди (май ойида 24 549 бошдан жорий йилнинг июнь ойида 19 380 бошгача).

    Бу даврда тирик қўйлар ва эчкиларнинг импорти 78 158 бошдан (май ойи) 41 631 бошгача (июнь ойи) қисқарди, яъни, салкам 2 марттага. Шу билан бирга, янги ва совутилган йирик шохли мол гўшти импорти 355,3 тоннадан (май ойи) 411,2 тоннагача (июнь ойи), яъни, 55,9 тонна ёки 15,7% гача ошди. Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь июнь ойлари давомида 1119 тонна янги, музлатилган, совутилган йирик шохли мол гўшти импорт қилинган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь июнь ойларида ички шароитида чорва моллари ва паррандаларни сўйиш етиштириш тирик вазнда 1 128 144 тонна (2018 йилнинг январь июнига нисбатан 2,2 %га кўп), сўйиш вазнида 654 323 тоннани ташкил этган.

    Таққослаш учун: 2018 йилнинг биринчи ярмида сўйиш учун тирик вазндаги чорва ҳамда парранда етиштириш ҳажми 1 103 469 тоннани, сўйилгандан кейинги вазни 640 012 тоннани ташкил этди.

    2018 йил учун уй хўжаликлари бюджетини ўрганишнинг дастлабки маълумотларига кўра, республикада гўшт ва гўшт маҳсулотларининг ўртача йиллик истеъмоли 1 423 704 тоннани ташкил этган бўлса, аҳоли жон бошига бу кўрсаткич йилига 43,2 кг.ни ташкил этди. Бундай ўртача ойлик истеъмол билан биринчи ярим йилликда гўштга бўлган эҳтиёж тахминан 711 852 тоннани (= 1423704/2) ташкил этади. 2019 йилнинг дастлабки олти ойида аҳолининг ўсиш суръати билан бу кўрсаткич бироз юқори бўлади.

    Турли мамлакатларда гўшт истеъмоли*

    ( 2017 йил учун, аҳоли жон бошига)

    Мамлакат номиГўшт истеъмоли, кг
    Россия73
    Австралия121
    Австрия98
    Германия88
    Италия87
    Голландия73
    Польша70
    Франция89
    АҚШ118
    Япония49
    *) Economic Development Research Journal маълумотларига асосан http://edrj.ru/article/03-06-2018

    Бундан ташқари талаб таркиби бўйича муҳим таъсир кўрсатувчи маҳаллий қайта ишлаш корхоналарининг гўштига бўлган эҳтиёжни хам инобатга олиш керак. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда республикада ишлаб чиқарилган, қайта ишланган ва консерваланган гўштнинг умумий ҳажми 193 047,1 тонна, гўшт ва парранда гўшти (колбаса, дудланганмаҳсулотлари ва бошқалар) тайёр маҳсулотлари 31 513,4 тоннани ташкил этган.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, гўшт нархининг кўтарилиши билан боғлиқ вазият «алоҳида» эмас. Истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш учун рўйхатга олинган истеъмол нархларини маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январь июнида мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) ярим йил давомида 17,6 % (жумладан июнь ойида 6,0 %), суяксиз мол гўшти10,4% (июнь ойида3,6 %), қўй гўшти 16,6 % (июнь ойида 6,4 %)га қимматлашган.

    Шунингдек, кўриб чиқилаётган даврда парранда гўшти (сон қисмлардан ташқари) 10,1 %, (жумладан, июнь ойида 2,5 %), товуқ болдири, сон қисмлари 5,0 % (июнь ойида 1,0 %) ва тухум нархлари 19,1 %га (июнь ойида 2,6%) арзонлашган.

    Хулоса ўрнида, барча фойдаланувчилар учун Ўзбекистон Республикаси бўйича товар ва хизматларнинг нархлари ўзгариши даражаси ҳақидаги янада батафсил маълумотлар билан Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-саҳифасида https://stat.uz ёки 71-230-80-36, 71-230-81-74 телефон рақамларига мурожаат қилган ҳолда маълумот олишингиз мумкин.

    24.07.2019, 17:43   Изоҳ (0)   48506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Collegium Humanum – Варшава менежмент университети Андижонда ўз филиалини очиш таклифини илгари сурди

    24.07.2019, 17:38

    Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан қизи Шаҳноза ва невараси Рания табриклади

    24.07.2019, 17:25

    «Ҳудудий электр тармоқлари»: Режа жадвалидан анча орқадамиз

    24.07.2019, 17:06

    Андижоннинг Хонобод шаҳрида туризм шаҳарчаси қурилмоқда

    24.07.2019, 15:48

    Эрдўғон Шавкат Мирзиёевнинг икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги даражасига қўшган ҳиссасини қайд этди

    24.07.2019, 15:37

    Санкт-Петербургда 23 яшар қизни 16-қаватдан улоқтирган ўзбекистонлик йигит 9 йилга қамалди

    24.07.2019, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.