Буюк Британия қироличаси Елизавета II 24 июль, чоршанба куни Борис Жонсонни мамлакат бош вазири этиб тайинлади, дея хабар беради «Korrespondent.net».
Шунингдек, Британия қироличаси унга ҳукуматни қайтадан тузишга топшириқ берди.
Монарх билан учрашувдан кейин Жонсон Британия бош вазирлари қароргоҳига бориб, у ерда биринчи марта ҳукумат раҳбари сифатида нутқ сўзлайди.
Аввалроқ, қиролича Елизавета II Буюк Британиянинг олдинги бош вазири Тереза Мейнинг истеъфосини қабул қилган эди.
Хабарларга кўра, 25 июль, пайшанба куни Борис Жонсон Британия янги ҳукуматининг биринчи йиғилишини ўтказиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)