Собиқ эркин курашчи, ҳозирда Россия думаси депутати Артур Таймазов Халқаро олимпия қўмитасининг 2012 йилги Лондон Олимпиадасидаги олтин медалидан маҳрум этиш борасидаги қарорига муносабат билдирди.
Аввалроқ допинг таҳлилни қайта кўриб чиқиш натижасида спортчининг қонидан тақиқланган туринабол моддаси топилгани ҳақида хабар берилганди. 2017 йилда ҳам Таймазовнинг қонидан туринабол ҳамда станозолол тақиқланган моддалари топилгани сабаб 2008 йилги Пекин Олимпиадасидаги олтин медали бекор қилинганди.
Эндиликда Артур Таймазовнинг ҳисобида 2000 йилги Сидней Олимпиадасидаги кумуш ҳамда 2004 йилги Афина Олимпиадасидаги олтин медаллар қолди.
Охир-оқибат шундай бўлишини билгандим. Мен учун энг асосийси уч карра Олимпиада чемпиони бўлиб қолиш. Спортдаги фаолиятимни кузатганлар мазкур ғалабаларга эришишимда қандай қийинчиликларга дуч келганимни яхши билади.Халқаро мусобақаларда Таймазов Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди.Буни кутгандим, шунинг учун жуда хотиржам гапираётган бўлишим мумкин… Ўз олдимга уч карра чампион бўлиш мақсадини қўйгандим. Аллоҳга шукр, халқимнинг дуоси билан ўз мақсадларимга эришдим. Мен улардан миннатдорман ва мени қўллаб-қувватлаганларнинг барчасига катта раҳмат айтаман.
Улар (ХОҚ) ушбу қарорлари билан олимпия ҳаракатини йўқ қилмоқда, уни сиёсийлаштиришмоқда… Спорт — бу алоҳида тарих», — дейди Таймазов.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)