Футбол бўйича Халқаро Чемпионлар Кубоги доирасида 24 июль, чоршанба куни 3 та учрашув бўлиб ўтади.
Зинедин Зидан бошлиқ Мадриднинг «Реал» клуби Унаи Эмери қўл остидаги Лондоннинг «Арсенал» клуби билан баҳсга киришади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 04:00 да старт олади.
Шу куни Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Милан» жамоасига қарши майдонга тушса, Мадриднинг «Атлетико»си Мексиканинг «Гвадалахара» клубини синовдан ўтказади. Иккала учрашув ҳам соат 06:00 да бошланади.
Халқаро Чемпионлар Кубоги
24 июль, чоршанба куни
«Реал Мадрид»—«Арсенал» 04:00
«Бавария»—«Милан» 06:00
«Гвадалахара»—«Атлетико Мадрид» 06:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)