• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маиший чиқиндиларни йўқ қилиш полигони қандай ишлайди? (фото)

    «Дарё» колумнисти Евгений Скляревский Тошкент четидаги маиший чиқиндиларни йўқ қилиш полигонида бўлиб қайтди. Қуйидаги мақолада у ўз таассуротлари билан ўртоқлашади.

    Тошкентда чиқиндиларни йўқ қилиши жараёни билан танишишга муваффақ бўлдим. «Махсустранс»нинг ва бошқа муқобил хусусий компанияларнинг барча машиналари (улар жами 485 дона) ўзига бириктирилган ҳудуддаги чиқиндини ташиб чиқиб бўлгач, учта қайта юклаш пунктидан бирига йўл олади. Бу пунктларда чиқиндилар конвеерга тўкиб олинади ва қисман саралангач, зичланиб, ҳажми 10 куб метр бўлган цистерналарга ортилади. Сўнгра цистерналар гидравлик кўтаргич ёрдамида шатакчиларга уланади ва Оҳангарондаги маиший чиқиндиларни йўқ қилиш полигонига жўнатилади. Полигон «Роҳат»дан 22 километр масофада жойлашган, агар қайта юклаш пунктларидан бошлаб ҳисобланса, унда масофа ўртача 45 километр чиқади. Бир кунда шатакчи машиналар тўрт марта бориб келади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чиқиндиларни йўқ қилиш корхонаси директори Рафаэль Бекмуллиннинг айтишича, полигон 1966 йилдан буён ишламоқда. Авваллари Қуёшли (ҳозирги Ипподром орқасида) ҳамда Ҳасанбой посёлкаларида шаҳар чиқиндихонаси бўлган. Лекин улар тўлиб бўлган ва шаҳарга жуда яқин жойлашган эди, шу сабабли ҳам анча олдин ёпилган.

    Оҳангарондаги полигон ўрнида чуқурлиги 18 метрли катта хандақ бўлган ва айнан шу ерга чиқиндиларни кўмишга қарор қилинган. Хандақ ҳам аллақачон тўлган ва полигон учун ажратилган 59 гектар жой ҳам 99 фоизга тўлиб бўлган. Бутун эксплуатация муддати давомида полигонда жами 20 миллион куб метр чиқинди кўмилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Биз чиқиндихонадан икки километр нарида туриб суҳбатлашдик. Лекин чиринди ва тутаётган пластикнинг бад бўйи кучли сезилиб турибди. Ахлатхона устида бир неча жойда қора тутун кўтарилмоқда. Муаммо шундаки, чириш жараёнида биологик чиқиндилар ўз-ўзидан қизийди ва ёнувчан модда – метан ажратиб чиқаради. У эса ёнади ва чўғланади. Ёнаётган жойни ҳаводан тўсиб қўйиш учун у ерга мунтазам қум сепиб туришга тўғри келади. Лекин аланга яна бошқа жойда пайдо бўлаверади ва шу сабабли ҳавода доим тутун ва ачқимтир ҳид бўлади.

    Кўмиш деярли кўплаб мамлакатлар учун стандарт бўлган технология бўйича бажарилади: 2 метр баландликдаги ахлат уюми устидан 40 сантиметр қалинликда тупроқ тўкилади, кейин яна 2 метр ахлат ташланади ва устидан яна 40 сантиметр тупроқ тортилади. Мазкур тупроқ қатламлари ёнувчан метан ташқарига чиқишининг олдини олиш учун зарур.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозирги полигон тез орада эксплуатациядан чиқарилади ва ёпилади. Устидан тупроқ билан бекитиб юборилади. Унга яқин жойда Корея Республикаси кўмагида 30 гектар майдонни эгалловчи янги полигон очилиши режалаштирилмоқда. Замонавий технологиялар қўлланиши эвазига унинг сиғими каттароқ бўлади. 40 сантиметр баландликдаги ахлат уюми 50 тонналик ер текислайдиган ғалтак машина билан босиб зичланади. Бу эса чиқинди уюми ҳажми 2/3 қисмга қисқаришига ва метан ажралиб чиқиш йўллари тўсилишига хизмат қилади. Қатламларнинг ораси эса махсус плёнка билан ажратиб қўйилади. Шунингдек, метанни хўжалик мақсадларида ишлатиш ҳамда электростанция эҳтиёжига йўналтириш лойиҳалари ҳам мавжуд. Янги полигон заҳарли моддалар сувга ва тупроққа тушишини истисно қилади.

    Ахлатхона ҳудудида (у ерни оддий қилиб полигон дейишади) ҳаво ва ерости сувларининг ифлосланганини текширувчи датчиклар ўрнатилган. Ҳозирча СЕС меъёрлари бўйича белгиланган рухсат этилган чегаравий концентрациялардан четга чиқилгани йўқ. Ахлатхона яқинидан оқиб ўтган ариқдан итлар сув ичмоқда, демак, у ичишга яроқли. Полигон ходимлари эса қудуқдан сув ичишмайди, ундан фақат томорқани суғориш ва бошқа техник мақсадларда фойдаланишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Полигоннинг ўзида ҳар бир кириб келаётган цистернали машинани қўлларида қоп ва махсус илгаклар билан ўнлаб одамлар кутиб олади ва тўхташи билан унга ташланиб, ичидаги пластик, латта-путта ва қоғоз сингари қайта ишлашга топширса бўладиган нарсаларни саралаб олади. Бу ишларнинг ҳаммаси ахлат уюми ичида, иссиқда, чўғланиб тутаб турган жойлар олдида содир бўлади. Йиғиб олган чиқиндиларни улар яқин орада жойлашган иккиламчи хомашё қабул қилиш пунктларига топширади.

    Ахлат уюмининг асосий қисми – эски полиэтилен пакетлар. Улар кўп йиллар давомида чиримайди. Биламизки, бундай пакетларни қўллаш аста-секин чекланмоқда, супермаркетларда бундай пакетлар пуллик бўлган. Бошқа тарафдан қараганда, авваллари бўлгани сингари, ахлатни пақирда олиб чиқиб тўкиб юборишдан кўра ҳозиргидек шундай пакетларга жойлаб ташлаш гигиеник жиҳатдан ма’қулроқдир. Умид қиламизки, олимлар жуда тез чирийдиган шундай материални тез орада ихтиро қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослашган олтита завод қурилиши режалаштирилган. Лекин муаммо шундаки, бундай заводлар аввалдан саралаб, тайёрлаб қўйилган чиқиндиларни қайта ишлайди. Бу эса бизда муаммоли ҳолатдир. Биз ҳали хорижликлар сингари ўз чиқиндиларимизни аввалдан саралаб, кейин ташлашни одат қилмадик.

    Лекин ҳозир ҳам чиқинди ташлаш жойларида қоғоз ва пластик идишларни ташлаш учун алоҳида-алоҳида контейнерлар ўрнатилганини кўриш мумкин. Келинг, ишни шу арзимаган нарсалардан бўлса-да, бошлайлик. Тошкентликлар томонидан чиқарилаётган чиқинди ҳажми йилига 5–7 фоизга кўпаймоқда. Ўз ахлатимизга ботиб кетмаслик учун эса, уни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш йўлида пешвоз чиқишимиз даркор. Бунинг учун чиқиндини аввалдан саралаб ташлаш орқали ёрдам беришимиз мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    23.07.2019, 09:25   Изоҳ (0)   71422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.