Испания терма жамоаси ҳамда «Барселона» собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Ла Лига элчиси лавозимига тайинланди, дея хабар берди Давид Реес.
Токио шаҳрида ташкил этилган махсус маросимда Ла Лига президенти Хавьер Тебас, чемпионат элчиси Фернандо Санс, шунингдек, «Барселона» собиқ ўйинчилари Самюуэль Это’O, Иньеста иштирок этди. Мазкур тадбирда Иньестага ўз номи туширилган Испания чемпионатининг катта либоси топширилди.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли испаниялик айни дамда Япониянинг «Виссел Кобе» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!