Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Владимир Зеленский бир гуруҳ дипломатларни ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «РБК» хабар қилади.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Йигирмата турли мамлакатда Украинанинг вакили бўлган 11 элчи бир вақтнинг ўзида ўз лавозимидан озод қилинди.

Энг муҳим кадрлар ўзгариши Украинанинг АҚШдаги фавқулодда ва мухтор элчиси, шунингдек Тринидад ва Тобаго республикаси, Антигуа ва Барбуда давлатлари элчиси лавозимини эгаллаган Валерий Чалийнинг лавозимидан бўшатилиши бўлди.

Чалий 2015 йилнинг 10 июлидан Украинанинг АҚШдаги элчиси лавозимида ишлаган, бундан олдин эса у собиқ Украина президенти Пётр Порошенко администрацияси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Бошқа фармонлар билан Украинанинг қуйидаги элчилари ишдан бўшатилди:— Иордания - Сергей Пасько;— Аргентина, Парагвай, Уругвай ва Чили - Юрий Дюдин;— Ватикан ва госпиталерлар ордени - Татьяна Ижевская;— Туркманистон - Валентин Шевалёв;— Ветнам ва Камбоджа - Алексей Шовкопляс;— Арманистон - Пётер Литвин;— Нигерия, Гана, Бенине ва Сиьерра-Леоне - Валерий Александрук;— Жанубий Африка - Тарас Кузьмич;— Марокаш - Ярослав Коваль;— Кипрда - Борис Гуменюк.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Юз терисига зарар етказадиган 5 та маҳсулот
Маҳаллий
Қорақалпоғистон ва Навоийда пул эвазига “права” олиш имтиҳонидан ўтказишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди
Маҳаллий
Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди