FaceApp дастури июль ойида эришган машҳурлиги сабаб 1 миллион доллардан ортиқ пул ишлаб олди. Бу ҳақда мобил дастурлар бозорини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи App Annie компанияси маълумотларига таяниб, Meduza хабар берди.
Гап 9 июлдан 19 июлгача бўлган оралиқ ҳақида кетмоқда.
Бу вақт ичида дастур 6,5 миллион марта юклаб олинган. Келиб тушган маблағнинг асосий қисми — 746 минг доллар Apple фойдаланувчиларига ҳисобига тўғри келади.
Forbes’нинг ёзишича, ўз тарихи давомида FaceApp 73,2 миллион марта юклаб олинган ва 11,6 миллион доллар ишлаб топган.
Изоҳ (0)