Гонконгда масофадан бошқарилувчи қутқарув қурилма — Dolphin 1 роботи яратилди, деб хабар бермоқда TJournal. У доска кўринишида ишланган бўлиб, одамлар бемалол ушлаб олиши мумкин.
Қутқарув роботининг тезлиги соатига 15 километрни ташкил этади ва оддий пулт ёрдамида бошқарилади. У чўкаётганларга одамларга қараганда тезроқ етиб боради.
Ёрдам овозини эшитган қутқарувчилар роботни сувга ташлайдилар, холос. У ҳатто кечаси ёки кучли тўлқин бўлганда ҳам ишлайди.
Изоҳ (0)