Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида Давлат тест маркази билан ҳамкорликда «Абитуриент рухсатномаси» варақасини чоп этиш имкониятини ташкил қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

Фото: «Kun.uz»

Энди 2019—2020 йил олий таълим муассасаларига тест топширувчи абитуриентлар «Абитуриент рухсатномаси» варақасини олиш учун ўзларига яқин жойлашган исталган бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиши мумкин.

«2019 йил 20—29 июль оралиғида бандликка кўмаклашиш марказларида ўзингизга тегишли ‘Абитуриент рухсатномасиъни чоп этиш учун компьютер, интернет, принтердан бепул фойдаланишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

«Абитуриент рухсатномаси»ни чоп этиш тартиби қуйидагича:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайти www.dtm.uz кирилади;

Сайтнинг «Рухсатномани чоп этиш» бўлимига кирилади;

Рўйхатдан ўтиш жараёнида абитуриент тақдим этган Паспорт (ёки туғилганлик гувоҳномаси)нинг серияси ва рақами киритилади;

Экранда пайдо бўлган «Абитуриент рухсатномаси» ва «Абитуриентга эслатма» чоп этилади.

Бандликка кўмаклашиш марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари рўйхатини қуйидаги ҳавола бўйича кўриш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкалик миллиардернинг террорчига айланган набираси, Атлантикада тўқнашиб кетган икки сув ости кемаси ва АҚШнинг биринчи президентига айланган Вашингтон. Кун хр...
Дунё
Францияда поездда кетаётган йигит ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди
Спорт
“Барселона” MLS вакилини рўйхатдан ўтказишда 18 сония кеч қолган