Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Халқ таълими вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Мазкур учрашув Розенблюм АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланиши муносабати билан ташкил этилди.

Учрашув доирасида АҚШ элчиси Ўзбекистонда халқ таълими тизими ва соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар билан танишди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Элчи мамлакатда таълим сифатини яхшилашга қаратилган режадаги лойиҳаларни амалга оширишда омад тилади. Учрашув якунида томонлар халқ таълими тизимида ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича фикр алмашди.

Маълумот учун, икки давлат Президентлари учрашувидан сўнг илк бор таълим вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Эндиликда АҚШ томонидан таълим сифатини яхшилаш мақсадида ХТВ лойиҳаларини амалга ошириш, чет тилларини ўрганиш, ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини қайта кўриб чиқишда кўмак берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк