«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради. Бу ҳақда «матрасчилар»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Мадридликлар футболчи билан 3 йиллик шартнома имзолади. Ҳимоячи тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтди.
Маълумот учун, у «Атлетико» шарафини ҳимоя қиладиган 95 йил ичидаги илк англиялик бўлди.
Аввалроқ испанлар 28 ёшли футболчи трансфери учун 20—24 миллион евро атрофида тўлаши ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Триппьер ортда қолган мавсум «шпорлар» сафида 38 та учрашув ўтказиб, 1 та гол уришга эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)