• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Обод қишлоқ» дастурига тушган Жалақудуқдаги қишлоқ аҳолиси ҳудуддаги ҚВП ишламаётганлигидан нолимоқда

    Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги Қиличмозор маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларининг «Дарё»га мурожаат қилишича, аҳолига тиббий хизмат кўрсатилишида муаммолар мавжуд бўлиб, қишлоқ врачлик пункти йўқлиги сабабли беморлар ўз вақтида муолажа олиш ўрнига бир қатор саргардончиликка дуч келмоқда. Туман ҳокимлиги ушбу муаммодан хабардор бўлса-да, масалага бееътиборлик қилиб, панжа орасидан қараётганидан шикоят қилмоқда. «Дарё» мухбири мурожаатни ўрганиш ва журналистик суриштирув ўтказиш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Қиличмозор маҳалласи 2018 йилда «Обод қишлоқ» давлат дастурига киритилган бўлиб, тасдиқланган йўл харитасига асосан ўтган йилда ҳудуддаги муассасаларда қурилиш ва таъмирлаш, шунингдек ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилган.

    Маҳалла нуронийларининг айтишича, дастур доирасида қилинган ишлардан қисман кўнгиллари тўлган. Бироқ ҳудуддаги энг зарур ҳисобланган — туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги собиқ «Иттифоқ» қишлоқ врачлик пункти қайта таъмирдан чиқарилган бўлса-да, ўз вақтида фойдаланишга топширилмагани аҳолининг дилини ранжитмоқда.

    ҚВПнинг ташқи кўриниши.

    ҚВПнинг ташқи кўриниши.
    Фото: «Дарё»

    — Мактабимизда гоҳида турли бахциз ҳодисалар юз бериб туради, — дейди 18-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Маликахон Саидумарова. – Болалар касал бўлиб қолиши мумкин. Касаллик қачон келишини эса ҳеч ким билмайди. Мисол тариқасида, яқинда ўзим билан юз берган ҳолатни айтай. Ўқувчиларимдан бирининг тутқаноғи тутиб, дарсда бехосдан ҳушидан кетиб қолди. Биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдим. Бироқ вазият оғир, шифокор керак эди. ҚВПга одам киргизсак, қулфлиги боис ҳам ҳеч кимни топа олмадик. Бола ўлиб қолса нима бўлар эди?

    Туман Кенгаши депутати Замирахон Бакированинг айтишича, ҚВП Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан тугатилиб, «Ҳамзаобод» ҚВПга бирлаштирилган. Аҳолининг норозилиги ва вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновга қилинган мурожаатдан сўнг пунктда маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирлаш ишлари бошланган. Лойиҳага кўра, қурилиш ишлари Мустақиллик байрамигача тугатилиши зарур бўлган.

    Замира Бакирова.

    Замира Бакирова.
    Фото: «Дарё»

    — Афсуски, ўйлаганимиздек бўлмади, — дейди Замирахон Бакирова. — Таъмирталаб бўлса-да, аҳоли саломатлиги учун яраб турган пунктимиз мана бир йилдирки деярли умуман фаолият олиб бормаяпти.

    — Бундан икки ой аввал хасталикдан азият чеккан онам бевақт вафот этди, — дейди ўзини Раҳматилло деган таништирган йигит. — ҚВП ишлаган вақтида врачлар хабар олиб турарди, патронажлар вақтида муолажа қиларди. Отам инсулт бўлган, юролмайди. Унга ҳам муолажа қилиб туриш керак. Афсуски, патронаж ҳамшираси уйимизга кириб келишига ҚВП мудираси «Қаердасан, келяпсанми?» деб телефон қилишни бошлайди. Вазиятни тушунтирса ҳам тезда етиб келишини айтиб, ҳақоратлайди. Бунга ўзим гувоҳ бўлганим учун айтяпман.

    Қиличмозор маҳалласида яшовчи аёллар.

    Қиличмозор маҳалласида яшовчи аёллар.
    Фото: «Дарё»

    — Об-ҳавога қараб қон босимим ошиб, нафасим қисади, — дейди фахрий педагог Кароматхон Хамробоева. – Вақтида муолажа олмасам қийналаман. Яқинда шундай ҳолат юз берди. ҚВПга келсам, ҳеч ким йўқ. Туман марказига борай десам «ўзингизни ҳудудингизга боринг» деб қабул қилишмади. Ҳамзаободга бориш учун машинани кутишим керак. Лекин тўлиб келади. Нима қиламан? Пиёда бориб келишга мажбур бўлдим. Етгунимча ўлиб қоламанми деб ўйладим. Мингойим (ҚВП мудираси)га, ўтирган навбатчига гапирсам ҳар куни қатнайверсангиз тузалиб кетасиз деб кулишади.

    Қиличмозорликларнинг маълум қилишича, ҚВП Қиличмозор ҳамда Туялас маҳаллаларида яшовчи 4500 дан ортиқ фуқарога хизмат қилиб келган. Ҳудудда доимий тиббий хизматга муҳтож 100 га яқин имконияти чекланган, кекса ва туғиш ёшидаги аёл яшамоқда. Улар врач кўригидан ўтиш учун 4 километр йўл босиб, Ҳамзаобод ҚВПга қатнамоқда.

    — Маҳалламизда мен каби кекса ёшдаги, оғриқчан одамлар жуда кўп, — дейди 68 ёшни қаршилаган Муфаззалхон Саидумарова. – Пункт ишлаган пайтларда жонимизга оро кирарди. Чиқиб врачга кўринардик уколни олиб, яна уйга кириб кетардик. Эндичи, пастга пиёда тушиш керак. Машинада борай десангиз, тўла одам билан тўхтамайди. Damas’да бориш учун туман марказига тушиб, у ердан кейин Ҳамзаобод йўналишига чиқишингиз зарур. Бир маротаба бориб келиш учун камида олти-етти минг сўм сарфланади. Оғир касаллар нима қилсин? Дорига пул топсинми, ёки йўл кирага?

    ҚВПнинг ташқи томони.

    ҚВПнинг ташқи томони.
    Фото: «Дарё»

    ҚВПнинг ҳовлиси.

    ҚВПнинг ҳовлиси.
    Фото: «Дарё»

    Маҳалла фаоли Дилфузахон Назированинг билдиришича, ҚВП филиал сифатида 1 май куни фойдаланишга топширилган. Очилиш маросимида туман ҳокими Содиқжон Турдиев ҳам иштирок этган. Бироқ филиал фаолияти қониқарли эмас. Навбатчи ҳамширалар бору, врач йўқ. Бундан ташқари хоналар деярли бўм-бўш бўлиб, эскирган икки-учта стол-стул ва иккита кароватдан ташқари ҳеч нарса йўқ. Кароватларнинг бирида болиш бўлса, иккинчиси бўш. Система қуйиш учун янги инновация қўлланилмоқда. Яъни, гул тувак қўядиган темир штатив вазифасини бажармоқда. Бўш турган хоналарнинг деворлари нурашни бошлаган, ромларга ўрнатилган ойналар синиб ётибди.

    Штатив.

    Штатив.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳамзаобод қишлоқ врачлик пункти мудираси Мингойим Машаева билан учрашганимизда, филиалга иккита врач ва олти нафар ҳамшира бириктирилганини, янги бинода ўтиришганини, ҳеч қандай муаммо йўқлигини билдирди. Пунктни зарурий анжомлар билан жиҳозлаш бўйича сўровимизга эса, ўзида ҳеч қандай ваколат йўқлигини, топшириқларнинг ижрочиси эканлигини, барчасига бирлашма бошлиғи жавоб беришини таъкидлашдан нарига ўтмади.

    Мингойим Машаева.

    Мингойим Машаева.
    Фото: «Дарё»

    Филиалга борганимизда ҳамширалардан бошқа ҳеч кимни кўрмаганимизни айцак, «бири таътилда, иккинчиси ҳудудда», дея жавоб берди.

    — ҚВПни таъмирлаш учун вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 892 миллион сўм маблағ ажратилган, — дейди Жалақудуқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Дилмурод Исмонов. — Қурилиш ишлари Андижон шаҳридаги Зеромах Буилдинг масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилган. Лойиҳага асосан иншоот 2018 йил сўнгига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилганди. Бироқ орадан шунча вақт ўца-да, бошланган ишлар охирига етгани йўқ. Ташқи деворларни қаранг, ёмғир сувларида ювилмоқда. Ёмғирли кунларда томдан чакка ўтади, эшик-ромларнинг ўрнатилишида қатор камчиликлар мавжуд. Хоналарга кирсангиз, деворлар тушаётганини кўрасиз. Айтингчи, мен қандай қилиб, буни қабул қиламан.

    Қурувчи Акмалжон Дадахоновнинг айтишича эса, барча ишлар смета асосида ўз вақтида бажарилган, декабрь ойида бирлашма бошлиғи қабул қилиб олиш далолатномасига қўл қўйиб берган. Бино қаровсизлик натижасида бугунги ҳолатга келиб қолган.

    Қурилиш ишларининг якунланганлиги бўйича далолатнома.

    Қурилиш ишларининг якунланганлиги бўйича далолатнома.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг айтишича, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Дилмуроджон Исмонов асли шу ерлик бўлиб, ота-онаси ва яқин қариндошлари Қиличмозорда яшайди. Бу ердаги ҳолатни бошқалардан кўра, у яхши биларкан. Унинг масалага нега бееътибор қараётганлиги қизиқ?

    Қиличмозорликлар «Обод қишлоқ» дастури тўлақонли амалга оширилмаганлиги, обод эмас, барбод бўлганлигини айтиб, тегишли мутасаддилардан ҳеч бўлмаганда ҚВП фаолиятини тиклашда амалий ёрдаб беришларини сўраб, илтимос қилишларини билдирди.

    Қиличмозор маҳалласида яшовчи аёллар.

    Қиличмозор маҳалласида яшовчи аёллар.
    Фото: «Дарё»

    Халқни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ҳокимлигидан ўринли жавоб кутиб қоламиз.

    Биз бу мавзуга яна қайтамиз...

    Умиджон Мамарасулов

    18.07.2019, 16:56   Изоҳ (0)   16836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси истеъмолчиларга 683,3 миллион сўм ортиқча қарздорлик ёзилганини аниқлади

    18.07.2019, 16:45

    Марғилонда коллеж ўқитувчилари 40 даража иссиқда уй бузмоқда (видео)

    18.07.2019, 16:40

    Ўзбекистон Қозоғистондан электр энергия сотиб олишни бошлади

    18.07.2019, 16:00

    Миллий гвардия қошидаги ўқув-тарбия муассасаси Президентнинг 5 та ташаббуси бўйича бир қатор ишларни амалга оширди

    18.07.2019, 15:48

    Ўзбекистонда юридик коллежларга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш муддати 17 августгача узайтирилди

    18.07.2019, 15:40

    Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига автомобил сотиб олиш учун имтиёзли кредит берилади

    18.07.2019, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.