Июнь охиридан, узоқ йиллар давомида биринчи марта Қозоғистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қила бошлади. Бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазирлиги хабарига таяниб «Gazeta.uz» маълум қилди.
Ўзбекистонга 17 июль ҳолатига кўра 145 миллион киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди. Икки мамлакат ўртасидаги келишувга кўра, йил давомида Ўзбекистонга 1 миллиард киловатт-соатдан ортиқ электр энергияси экспорт қилинади.
«Қозоғистон электр энергияси станцияларининг модернизация ва реконструкция қилиниши, кенгайтирилиши натижасида олинган электр қувватлари профицити шарофати билан электр энергияси экспорт қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)