Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида 17 июль, чоршанба куни Жаҳон Чемпионати—2022 ҳамда Осиё кубоги—2023 мусобақалари иккинчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг «D» гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда терма жамоага Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов қуръа натижалари хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Гуруҳимиздан ўрин олган терма жамоалар орасида кучсизлари йўқ, деб ўйлайман. Ҳамма ўз олдига қўйилган мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади. Барча ўз мамлакати шаъни учун ўйнайди. Бу эса ўйинлар осон ўтмаслигини англатади. Лекин барчаси ўзимизга боғлиқ. Агарда ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрсак, ҳар қандай рақибни мағлуб этишга кучимиз етади. Насиб этса, ушбу саралаш босқичи якунида гуруҳда 1-ўринни олишга ҳаракат қиламиз.Элдор Шомуродов, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)