«Боруссия Дортмунд» ҳимоячиси Абду Диалло фаолиятини ПСЖда давом эттиради. Бу ҳақда Париж клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Парижликлар 23 ёшли ўйинчи билан 2024 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. Диалло ПСЖда 22-рақам остида тўп суради.
Маълум бўлишича, Париж клуби футболчининг трансфери учун 32 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Диалло 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 28 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)