«Штутгарт» ҳужумчиси Леон Даяку «Бавария» футболчисига айланди. Бу ҳақда мюнхенликларнинг Twitter’даги саҳифасида маълум қилинди.
18 ёшли ҳужумчи «қизиллар» билан 2022/23 йилги мавсум охирига қадар шартнома имзолади. У клубда 7-рақамда тўп суради. Бу рақамнинг сўнгги эгаси жамоани яқинда тарк этган Франк Рибери эди.
Маълумот учун, Даяку ортда қолган мавсум «Штутгарт»нинг ёшлар жамоаси шарафини ҳимоя қилди ва 31 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол уришга эришди. Бундан ташқари у «Штутгарт»нинг асосий таркибида ҳам 2 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)