«Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» — «Экономический вестник Узекистана» таҳлилий журналининг Ўзбекистон —Франция ҳамкорлигига бағишланган сони тайёрланмоқда. Бу ҳақда журнал матбуот хизмати хабар берди.
Журналнинг махсус сони Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагига таяниб тайёрламоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси томонидан журналистлар учун ишбилармонлик доиралари вакиллари, маданият ва фан арбоблари билан учрашувлар ташкил этилган.
Қайд этилишича, ўзаро мулоқотлар жараёнида таниқли сиёсатчилар ва зиёлилар Ўзбекистонда турли соҳалар бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билдирган. Жумладан, Франция Социалистик партияси сенатори жаноб Рашид Темал, Лувр музейининг Ислом санъати департаменти директори Янник Линс хоним, Париж модалар академияси президенти Жан-Филипп Воклер, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилоти бош директори Пао Рока, Suez group’нинг халқаро ривожланиш бўйича директори Эрик Гебали, Франция туроператорлари ассоциацияси бошлиғи Юрген Бахманн ва бошқалар журнал ўқувчиларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бериб, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш борсидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган.
«Таҳририят журналнинг ушбу сонини Мустақиллик байрами арафасида ўқувчиларга тақдим этиш ниятида», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)