Ирландиянинг Ookla компанияси Speedtest.net сервиси (хизмати)нинг маълумотларини Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтинги бўйича эълон қилди. Унда 2019 йил июнь ойи натижалари бўйича дунёдаги мобил ва симли Интернет тезлиги ҳақидаги маълумотлар берилган. Ўзбекистон қайд этилган Интернет тезлиги бўйича барқарор ўсишни кўрсатди ва 8 позиция юқорига кўтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
Рейтинг маълумотларига кўра, мамлакатда симли Интернетнинг ўртача тезлиги 13,5 Мбит/с. дан ошди. 2019 йил апрель ойидан июнь ойигача 16.22 Мбит/с. (Upload) га ўсди. Мамлакат жаҳоннинг 180 га яқин давлатидан умумий рейтингда 116-ўринни эгаллади (8 позицияга кўтарилди). Бу жуда барқарор ўсишдир. Мамлакат икки ой мобайнида, қайд этилган Интернет рейтингида ҳатто, Озарбайжонни ҳам ўзиб ўтди.
Мобил Интернет тезлиги жиҳатидан Ўзбекистон яна бир бор позициясини икки ўринга пасайтириб, 132-ўринни эгаллади.
Speedtest тезликни ҳисоблаб ва уланишда фойдаланиш тезлигини текшириш учун сервис фойдаланувчиларидан олинган маълумотларга мувофиқ, хусусий маълумотлари асосида, рейтингни шакллантиради.
Изоҳ (0)