«Локомотив» Остон Ўруновнинг трансфер ҳуқуқини «Навбаҳор»дан 343 миллион сўм эвазига сотиб олди. Бу ҳақда журналист Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнасида ярим ҳимоячи Остон Ўрунов «Навбаҳор»дан «Локомотив» таркибига келиб қўшилганди.
Маълумот учун, Остон Ўрунов 2000 йилнинг 19 декабрида туғилган. У 2017—2019 йиллар давомида «Навбаҳор» таркибида ҳаракат қилиб, Ўзбекистон чемпионати доирасида 51 та учрашувда майдонга тушган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)