«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг Instagram’даги саҳифасида акаси билан видолашди.
Фарид Зидан саратон касаллиги сабаб 54 ёшида вафот этди. Шу сабабли Зидан «Реал»нинг Канададаги йиғинларини тарк этиб, Испанияга қайтганди.
Қадрли акажоним, Фарид. Ҳар доим менга тўғри йўл кўрсатиб келгансиз. Доим мени қўллаб-қувватлагансиз. Сиз яқинларингизни жуда яхши кўргансиз, яқинларингиз ҳам сизни жуда яхши кўради. Сиз билан жуда фахрланаман. Қалбимда мангу яшайсиз.Зинедин Зидан, «Реал» бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)