Бизнес юритувчи тадбиркорлар ўз шахсий маблағлари ҳисобига бизнесларини кенгайтириш борасида ҳар доим ҳам имкониятга эга бўлмаганликлари учун тез-тез молиявий ёрдамга муҳтож бўлишади. Бундай вазиятларда бизнесни ривожлантириш учун кредит расмийлаштириш масаласида банкларга ташаббус билан чиқиш лозим.«Hamkorbank» АТБ 28 йил давомида бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун банк ўз маблағлари ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан кенг турдаги кредит линияларини таклиф этиш орқали тадбиркорлик субъектларининг ишончли ҳамкори сифатида ўз ўрнига эгадир.
Бизнесни ривожлантириш учун кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади: 1 йилгача бўлган муддатда айланма маблағларни тўлдириш учун ва 5 йилгача асосий воситаларни сотиб олиш учун ажратилади. Кредит туридан келиб чиқиб 3 ойдан 12 ойгача имтиёзли давр тақдим этилиши мумкин.
Европа тикланиш тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси ва 10 дан ортиқ бошқа халқаро молия институтлари ва хорижий фондлар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари «Hamkorbank»га кичик ва йирик бизнес лойиҳаларини, жумладан, қишлоқ хўжалиги тармоғида фаолият юритувчи корхоналарини молиялаштиришга имкон беради.
«Hamkorbank» пост-кредитлаш жараёнида бир қатор қулайлик ва ечимлар жорий этган. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун Интернет банкинг тизими ёрдамида мижозлар нафақат ўз ҳисоб-рақамлари ҳолатини, балки кредит ҳолатини, қарздорлик миқдорини, келгуси тўлов миқдорини кузатишлари ва банк офисига ташриф буюрмаган ҳолда кредит тўловларини амалга оширишлари мумкин.«Hamkorbank» хорижий кредит линиялари ҳисобидан, корхоналарни иш самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сифатини ошириш учун хориждан юқори технологик ускуна ва мосламалар харид қилиш каби ажойиб имкониятни тақдим этади.
«Hamkorbank» кредит ажратиш жараёнида сифат ва тезкорликка алоҳида эътибор қаратади. Банк тадбиркор учун ҳар бир дақиқа муҳим эканлигини англаган ҳолда максимал даражада қисқа муддатлар ичида эҳтиёжларни қондиришга интилади.
Банк маҳсулотлари ва хизматлари ҳақидаги янгиликларни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)