Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев автоҳалокатга учрамаган. Бу ҳақда спортчининг ўзи Olamsport’га маълум қилди.
Хабарга кўра, Эргашевнинг Москвада ЙТҲга учрагани ҳақидаги маълумотлар асоссиз. Шоҳжаҳон, шунингдек, 17 август куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказишини таъкидлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)