Таиланднинг Чон Бури шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасида кураш спорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та медалга эга чиқди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Қитъа биринчилигининг сўнгги кунида 61 ва 92 килограммгача бўлган вазн тоифаларида гиламга чиққан ўзбекистонлик полвонлар Нодир Раҳимов ҳамда Ажинияз Сапарниязов финалгача бориб, ҳал қилувчи беллашувда иккаласи ҳам эронлик рақибларига имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа ўзбекистонлик эркин курашчилар Осиё чемпионатининг сўнгги кунини 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади. Умумий ҳисобда эса Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медалини жамғарди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)