Франциялик ярим ҳимоячи Усмон Дембеле ёзги трансферлар вақтида «Барселона»ни тарк этишни хоҳламаяпти.
Билдънинг маълум қилишича, «Бавария» 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, бироқ футболчининг ўзи Мюнхенга боришга қизиқмаяпти.
Бундан ташқари, каталонияликлар ПСЖдан ҳужумчи Неймарни жамоага қайтарган тақдирда ҳам Дембеленинг позицияси ўзгармайди.
Франциялик хавбек машғулотларга киришиш учун таътилдан бир ҳафта олдин Каталонияга қайтди.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2018/19 йилги мавсум Ла Лигада 29 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ҳамда 5 та голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)