12 июль йил куни соат 22:31да Миробод тумани, Миробод кўчасида янги қурилаётган уйнинг том қисмида ёғочли қурилиш хавозалари 60 квадрат метр майдонда ёнган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ёнғинни ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:36 да етиб борган ва кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:10 да қуршаб олиниб, соат 23:38 да бартараф этилган. Воқеа жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Ҳодиса пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлган деб, тахмин қилинмоқда. Келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Содир бўлган ёнғинда инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳам Миробод кўчасида янги қурилаётган уйнинг ертўласи ёнганди.
Изоҳ (0)