2019 йилнинг 11 июль куни Россия—Қозоғистон чегарасида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган можаро тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаотадаги бош консулхонаси хабар берди.
Ғарбий-Қозоғистон вилояти Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, мазкур маҳаллий низо оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ҳеч қандай ариза келиб тушмаган.
Изоҳ (0)