• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналистлар Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш жараёни билан батафсил танишди

    UzAuto Motors компанияси томонидан Ўзбекистондаги етакчи ОАВ ходимлари учун автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда Асака автомобиль заводига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналистлар автомобиль ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари билан яқиндан танишди.

    ОАВ ходимлари дастлаб автомобиллар учун қуйма-кавшарли деталлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган UzSungwoo МЧЖ корхонасига ташриф буюрди.

    Корхонада Cobalt, Gentra, Nexia 3 ва Damas автомобиллари учун бутловчи деталлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Россияга экспорт қилинадиган Gazel Next русумидаги учун деталлар ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилди.Жорий йил охирига бориб «ПСМА Рус» МЧЖ (Россия Федерацияси) базасида ишлаб чиқариладиган Peugeot Expert, Citroën Jumpy, Citroën Berlingo ва Peugeot Partner автомобиллари учун 52 номдаги қуйма деталлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилган.

    Кейинги манзил хавфсиз автомобиль ойналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Автоойна» МЧЖ корхонаси бўлди.

    Корхона GM Uzbekistan, «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖ ҚК, «SamAvto» МЧЖ, Artel«Эко электрон», «ТТЗ» МЧЖ учун конвейер бутловчи деталларини бирламчи бозорга ишлаб чиқаради.

    Таъкидлаш жоизки, ҳозирда автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланадиган дўконларда «Автоойна» бренди ёпиштирилган қалбаки маҳсулотлар ҳам учрайди. Улар сифатсиз ва белгиланган талабларга жавоб бермайди, бу эса бренд обрўсини туширмоқда. «Харидор ҳақиқий маҳсулот ва қалбакисини қандай ажратиши мумкин?» деган саволга корхона вакили қуйидагича жавоб берди:

    «Cobalt олд ойнасига талаб бўйича қорайтирилган чизиқ тушириш мумкин эмас, қалбаки маҳсулотларда ана шундай чизиқ бор. Бундан ташқари, биз ойнага орқани кўришга мўлжалланган ойнакни ёпиштириш учун тошни ҳам ўрнатиб чиқарамиз. Қалбаки маҳсулотларда эса бу тош йўқ. Харидор ойнага ўзи ёпиштиришга мажбур бўлади, у вақт ўтиб тушиб кетади. Албатта, нархида ҳам фарқ бор, қалбаки маҳсулот табиийки арзонроқ».

    Автомобиль эгаларига эътиборли бўлишни ва эҳтиёж бўлганида фақат «Автоойна» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни харид қилишни тавсия қиламиз!

    Шундан сўнг журналистлар «UzChasys» МЧЖ корхонасига йўл олди.

    «UzChasys» МЧЖ Chevrolet Nexia, Matiz, Spark, Cobalt ва Lacetti моделлари учун полимер материалларидан автомобиль фаралари ва фонарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шунингдек, корхона Lada автомобиллари учун фаралар ишлаб чиқаради ва «АвтоВАЗ» ИЧАЖ (Россия Федерацияси)га экспорт қилади.

    Корея (LS, Hankook), Германия (OC Erlicon) ва Япония (Meiki, Yaskawa)нинг етакчи ишлаб чиқарувчиларида тайёрланган замонавий ва юксак технологик жиҳозлар билан таъминланган корхона ноёб ва Марказий Осиёда ўхшаши йўқ ҳисобланади.

    Корхонадаги ишлаб чиқариш-технологик жараён 90 фоизга автоматлаштирилган ва робототехника билан жиҳозланган. Унинг фахри МДҲ ҳудудида ноёб бўлган «Меики» юксак технологик термопласт-автомати саналади, у бир вақтнинг ўзида уч рангда қуйма қуйиш имконини беради. Шунингдек, заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун замонавий сув билан совутиш тизими ўрнатилган.

    Кундуз пайти автомобиллар фарасини ёқиб юриш амалиёти жорий қилинганидан сўнг кўплаб ёнғинлар кузатилди. Таъкидлаш жоизки, ёнғин сабаблари ўрганилганида ёниб кетган фаралардан биронтаси ҳам «UzChasys» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилмагани аниқланган.

    «Ёниб кетган фаралар тадбиркорлар томонидан хориждан келтирилиб сотилаётган, талабга жавоб бермайдиган фаралар эканлиги аниқланди. Улар ҳеч қандай лаборатория текширувидан ўтмаган. Шунинг учун ҳам уларнинг нархи арзон ҳисобланади. Бундай фаралар сифатсиз хом ашёдан тайёрланади, уларни тайёрлашда сифатсиз эҳтиёт қисмлар қўлланилади. Бизда ишлаб чиқарилган фаралар жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради, улар 32 хил тест жараёнидан ўтказилади. Бунда фараларнинг иссиққа, совуққа, шамол ва вибрацияга таъсири ўрганилади. Фаралар тўхтовсиз ёниб турганида 150-200 даража иссиққа дош бера олади», — корхона раҳбари Фарруҳ Саидаҳмедов.

    Кейинги манзил — бутловчи қисмлар ва деталларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Uz-Dong Won» АЖ қўшма корхонаси бўлди.

    Корхонанинг асосий фаолияти Асака автомобиль заводида ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун глушителлар, зарбага қарши эшик тўсинлари ва кузов деталларини ишлаб чиқаришдан иборат.

    Корхона Daewoo корпорацияси ва «Dong Won Metal» компанияси етказиб берган технологик жиҳозлар билан таъминланган.

    «Uz-Dong Won» ҚКда қувурларни кесиш, букиш, учларига шакл бериш бўйича ишлаб чиқариш линиялари ўрнатилган.

    Глушителлар, газ ташламалар қувурлари ва зарбага қарши эшик тўсинларини кавшарлама йиғиш линиялари мавжуд, бундан ташқари, корхонада 11 турдаги спорт инвентари ва 22 турдаги халқ истеъмоли товарлари (жумладан, мебел, сут ва сабзавот маҳсулотлари) ишлаб чиқарилади.

    Бугунги кунда корхона «Группа ГАЗ» УК (Россия Федерацияси) учун 21 номдаги бутловчи қисмлар етказиб бериш борасида фаол ҳамкорликни олиб бормоқда.Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 237 000 та комплект.

    Журналистлар ташриф буюрган кейинги манзил «УзКоже» ҚК автомобиллар учун электр жгутлар ишлаб чиқариш корхонаси бўлди.

    Корхона автомобиль электр симлари, тўқимачилик машиналари учун жгутлар, вентиляция, иситиш ва совутиш буюмлари учун симлар ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда ягона бўлиб, юксак технологик лаборатория ва замонавий синов-техник жиҳозлари билан таъминланган.Маҳсулотнинг кенг диапазони, сифат ва рақобатбардош нархлар корхона ишлаб чиқараётган маҳсулотлар учун автомобиль ва бошқа саноат тармоқларида талабгир бўлиш имконини яратмоқда.

    Электр симлар ҳароратнинг кескин ўзгаришига чидамлидир, бу нафақат қизиш, балки -40º C гача совиб кетиш ҳамдир. ҚКда маҳаллий автомобиллар учун электр симлар жгутларини тайёрлашнинг мослашувчан технологиясини ўзлаштириб олдилар.

    Бутловчи қисмлар – улар турфа характеристикага эга юзлаб турдаги симлар, шунингдек жами 1000 тача нусхадаги умумий номенклатурадаги бошқа материалларни корхона Жанубий Кореядан олади.

    Автомобилларнинг хафсизлигини мустакамлаш учун электр симлар ишлаб чиқаришда ҳарорат, мой ва бензин таъсирига чидамли материаллардан фойдаланилади. Бундан ташқари, ўзидан-ўзи алангаланиш ҳолатида симларнинг ўзи ўчишига хизмат қилувчи махсус кимёвий таркиблар қўлланилади.

    Ҳукуматнинг жорий йилдаги 292-сонли қарорига асосан автомобиллар кундуз куни фараларини ёқиб юриш мажбурлиги ва ҳаво исиб кетиши натижасида бир нечта автомобилларнинг фара симлари юкланмага бардош бера олмай, ёниб кетиш сабаблари ҳақида корхона раҳбариятидан изоҳ сўралди. Уларнинг айтишича, симлар ва жгутлар ёнмайдиган полимер материаллардан тайёрланган ва тайёр маҳсулот талабларга қаттиқ риоя қилинган лаборатория текширувидан ўтиб, автомобилларга ўрнатиш учун заводларга юборилади. Ёнғин келиб чиқишига автоуловларнинг симларига кўчадаги усталар томонидан қўлбола ускуна ва симларлар ўрнатилиши сабаб қилиб кўрсатилди.

    Хулоса ўрнида

    Яқин йилларгача оддий фуқаро автосалондан машина харид қилиш учун кимларгадир «шапка» тўлаши керак эди. Ёки салондан машина олганида бирор нуқсон кўзга ташланар ва  автосервисга бориб машинани тузаттириш ҳолатлари ҳам учраб турарди. Бугун айни муаммолар UzAuto раҳбарияти томонидан бартараф этилаётгани кўзга ташланмоқда.

    «Шапка» тизими бутунлай бекор қилинди. Харидор автомобилни олдингидай бир неча ойлаб кутмаяпти. Айрим автомобилларни 45 дақиқада харид қилиш мумкин. Тўловни Payme орқали амалга ошириш ҳам мумкин: автомобилга пул тўланади ва у харидорнинг уйига етказиб берилади.

    Компания 2019 йилда ISO 37001 Коррупцияга қарши тизим сертификатини олган. Бу эса тизимдаги фирибгарликларнинг бартараф этилиши   эътироф этилаётганини билдиради.

    Қайд этилишича, келгусида хорижий давлатлар сингари Trade-in дастури ҳам амалга оширилади. Яъни минилган машинани янгисига бемалол алмаштириш имкони яратилади.

    Йил охирига қадар янги ранглардаги автомобиллар харидорлар эътиборига ҳавола этилади.

    Умуман олганда, компаниянинг ўз фаолиятида харидорлар манфаатини кўзлаб ўзгаришлар қилаётгани таҳсинга сазовор.

     

    12.07.2019, 18:00   Изоҳ (0)   53649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Синоптиклар ҳароратнинг ҳақиқий кўрсаткичларини яширадими? «Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати қандай ўлчанишини тушунтирди

    12.07.2019, 17:57

    ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи тайинланди

    12.07.2019, 17:44

    Ўзбекистонда биржа савдоларида 77,8 миллион сўмлик қимматбаҳо металл сотилди

    12.07.2019, 17:29

    Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси: «Яширин иқтисодиёт»да валюта қора бозорининг ўрни жуда катта

    12.07.2019, 17:18

    «Кўкалдош»да ногиронлиги бўлган шахслар учун бепул курслар ташкил этилди

    12.07.2019, 17:06

    Наманганда қарздорга тегишли мол-мулк хатлангач 1 млрд сўмдан ортиқ қарз тўлаб берилди

    12.07.2019, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.