ФИФА ирқчилик ва камситишнинг турли хил кўринишига қарши қўлланилувчи жазога оид интизом кодексининг бандларига ўзгартириш киритди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида маълум қилинди.
Yahoo Спорцънинг хабар беришича, келаси ҳафтадан кучга кирувчи янги қоидага кўра, бундай қоидабузарлик учун дисквалификация муддати 10 та учрашувгача чўзилади.
Ўз навбатида, ушбу турдаги ҳодиса биринчи марта юзага келса, ассоциациялар ҳамда клублар қуйидагича жазо берилади: учрашувга ташриф буюрувчи томошабинларнинг сони чекланиб, камида 20 минг доллар жарима тўланиши керак бўлади.
Шунингдек, жабрланганлар оғзаки ҳамда ёзма баёнот бериш учун тегишли органларга чақирилиши мумкин.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)