Қўшма Штатлар Буюк Британиянинг Вашингтондаги элчиси Ким Даррок билан бошқа иш олиб бормайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Трамп ўз твитида, шунингдек, Британияда яқинда янги бош вазир бўлишини «яхши хабар» деб атади.
Трамп Daily Mail нашри Даррок ватанига юборган дипломатик телеграммалардан иқтибослар келтирилгач шундай баёнот берди. Унда Даррок Трампни «лаёқатсиз ва ишончсиз», унинг маъмуриятини эса «ишнинг кўзини билмайдиган» деб атаган.
Изоҳ (0)