Францияда 2020 йилда ҳаво транспортига экологик солиқ жорий этилади. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Мамлакат транспорт вазири Элизабет Борнга кўра, солиқ Франциядан учиб кетадиган барча рейсларга татбиқ этилади. У ички ва Европадаги парвозларда эконом-классда 1,5 евро ва Евроиттифоқдан ташқарида бизнес-классда 18 еврогача бориши мумкин.
Солиқдан тушган тушумларнинг барчаси кундалик қатновларни ривожлантиришга сарфланади.
Изоҳ (0)